Долзарб мавзулар Абитуриент

Шаҳзода Матчонова: “Кинога кўчадан келган” дейишса хафа бўлмайман

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 06.02.2016, 12:35

“Талабалигимда дугоналарим билан театрга спектакл томошасига борганман. Ўшанда режиссёр Зулфиқор Мусоқов мени кўриб қолиб: ‘Ёлғиз эмас, фақат ота ёки онанг билан кел. Ўзинг келсанг, қабул қилмайман’, дея синовга таклиф қилган”,-деди актриса Шаҳзода Матчонова “7х7” газетасига берган интервьюсида.

Шунингдек, у касби билан профессионал даражада шуғулланишга ҳаракат қилишини айтиб, қуйидагиларни қўшимча қилди:

“Мендек, қўпол қилиб айтганда ‘Кинога кўчадан келган’ларни ўқимаган деб танқид қилишаётганда ҳечам хафа бўлмайман. Чунки жаҳон киносида бундай актёрлар жуда кўп, улар истеъдодли, машҳур. Агар актёр кинога фақат машҳурлик учун эмас, балки ҳақиқий ишлаш учун, бор истеъдодини намоён қилишга келган бўлса, ўқишга имкони бўлмаса ҳам, албатта ўз устида ишлаши шарт. Мен учун касбимдаги ривожланиш-бу устоз санъаткорлар билан мулоқотда бўлиш. Улар билан ҳар учрашувдаги гап-сўзларни жон қулоғим билан тинглайман. Саволлар бераман, керакли билимларга эга бўламан. Қолаверса тинмай ўқийман, театрларга бораман, инсон психологиясини ўрганаман”.

 

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии