Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Тамила: “Мен Тошкентдаман ва ҳеч қаерга қочиб кетганим йўқ!”(Видео)

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:

Ижтимоий тармоқларда хонанда Тамила иштирокида яна бир видеоролик тарқалди.

Унда хонанда ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларига мурожаат қилди. Видеороликда автомобиль бошқариб кетаётган хонанданинг сўзларини олд ўриндиқда ўтирган йўловчи тасвирга олгани ифодаланган. Унда Тамила Тошкент шаҳрида эканлигини ва ҳеч қаерга қочиб кетмаганлиги айтган.

Шунингдек, у тарқалган беҳаё видеороликлар ҳақида шундай дейди: “Беҳаё видеороликларга менинг ҳеч қандай алоқам йўқ. Бу ҳақда экспертлар берган хулосани ўз продюсерлик марказимга тақдим этдим. Шу ўринда менга ҳайрихоҳ бўлган ва мени қўллаб-қувватлаган барчага чуқур миннатдорчилик билдираман”

Аввалроқ хонанданинг Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифаси ўчирилиб, унинг Қозоғистонга кўчиб кетганлиги ҳақида хабар тарқалганди.

Тамиланинг ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига мурожаатини қуйида томоша қилинг. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии