Долзарб мавзулар Абитуриент

Актриса Феруза Собитова қандай қилиб 2,5 ойда 10 килога озиш мумкинлигини айтди

Бўлимлар: Lady
Теглар:
Добавлено: 08.02.2016, 11:12

Таҳририятимизга ташриф буюрган актриса Феруза Собитова аввалгига нисбатан анча озганини пайқадик ва ундан бунинг сабабини сўрадик.

  -Аввалги  кўришингизга қараганда озиб кетибсиз. Сирини айтарсиз?

- Ишонасизми, россиялик ҳамкасбларимиздан катта бир лойихага таклиф тушди. Уларга озғинроқ актриса кераклигини билиб қолдим-да, телефонда гаплашгач, ўзимни энг кичик “размерда” эканимни айтдим. Шундан кейин махсус кўрсатма асосида озишга харакатни бошладим. Кеч соат 18-00 дан кейин хеч нима емасликка харакат қиламан. Асосан сабзавотлар, яшил олма, бошқа турли мевалар,  табиий сок ва кефир рационимга кирди. Секин аста , қайнатилган товуқ гўштини едим. Аммо озишга бирданига тушиб бўлмас экан, аста секинлик билан режа асосида озишга ҳаракат қилсангиз озасиз. Танани зўриқтириб бўлмас экан. Шу тариқа икки ярим ой деганда 10 килога оздим.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии