Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Британиянинг Burberry компанияси мода намойишларини қисқартиришга қарор қилди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:

Британиянинг Burberry компанияси раҳбарияти мода намойишларини йилига икки баробар қисқартиришга қарор қилди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Янги коллекциялар тақдимоти энди фақат сентябрь ва февраль ойларида бўлиб ўтадиган бўлди. Эркак ва аёлларнинг сўнгги урфдаги кийимлари намойиши бир вақтда ўтказилиб, уларни намойиш тугагандан дарҳол сотиб олиш мумкин.

Burberry — Британиянинг 1856 йилдан бери фаолият кўрсатган бренди бўлиб, эркак ва аёллар кийими, парфюмерия, турли аксессуарлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Бренднинг маҳсулот белгиси — қизил, қора, оқ ва сарғиш-кулранг катаклардан иборат.

Намойиш тартибини америкалик дизайнер Том Форд ўзгартиришга қарор қилди. Февралда ўтказилиши лозим бўлган кийимлар намойиши уни сотувга чиқариш пайтига тўғри келиши учун сентябрь ойига кўчирилди.

Том Форд — америкалик дизайнер-модельер бўлиб, у Tom Ford брендининг асосчисидир. У Gucci ва Yves Saint Laurent модалар уйида креатив директорлик вазифасини бажариб, машҳурликка эришди. Том Форд модельерликдан ташқари кино яратиш билан ҳам шуғулланади. Унинг 2009 йилдаги “Ёлғиз эркак” фильми “Оскар” мукофотига даъвогарлик  қилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии