Долзарб мавзулар Молия

Тошкентда милтилловчи янгича “диско фаралар” пайдо бўлди (Видео)

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 08.02.2016, 22:43

Бугун Facebook'нинг «Водители Ташкента» гуруҳи фойдаланувчилари томонидан жойланган яна бир видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Милтилловчи фараларнинг доимий равишда танқид остига олиб келиниши барчага маълум. Бироқ бу сафарги фаралар ўзгача янгилик бўлди десак муболаға бўлмайди.

Фойдаланувчилардан бири жойлаган фараларга "диско-фара" дея ном беришга қарор қилдик. “Бу янгиси бўлди” дейди видеони жойлаган Facebook фойдаланувчиси. Автомобиль эгасининг шахсини ошкор қилмаслик мақсадида машина давлат рақамларини яширин тарзда намойиш этамиз.

Дарвоқе, автомобилларга товуш сигналини сабабсиз бериш, транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек уларни ўзгартириб туриш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддасига асосан энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа