Долзарб мавзулар Абитуриент

Германия ва Туркия НАТОдан қочоқлар билан боғлиқ инқирозни енгишда ёрдам сўради

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 09.02.2016, 09:57

Туркия раҳбари билан Германия канцлери Ангела Меркель суриялик қочоқлар сони тобора ортиб бораётганини муҳокама қилди.

Ангела Меркель душанба куни Анқарада Туркия президенти Ражап Тойип ва мамлакат Бош вазири Аҳмад Довуд ўғлилар билан учрашди. Алеппо вилояти шимолида бўлаётган жанглар шиддатли тус олгани туфайли бу масалани ҳал этиш долзарб муаммога айланди. Брюссель ва гуманитар ташкилотлар Туркия ҳукуматидан чегарада назоратни кучайтирган ҳолда Суриядан оқиб келаётган ўн минглаб қочоқларни қабул қилишни талаб қилмоқда.

Аҳмад Довудўғли Алеппо аҳолиси устидан жавобгарликни яна Сурия армиясига ҳаво орқали ёрдам бераётган Россиянинг бўйнига қўйди. Қочоқларнинг ноқонуний равишда мамлакат ҳудудига кириб келишини тўхтатиш мақсадида НАТОдан ёрдам сўраш лозимлигини айтиб ўтди:

“Туркия ва Германия мамлакатлари расман НАТО га мурожаат қилиб, суриялик қочоқлар оқимини тўхтатиш масласини кун тартибига қўйишни сўрайди. Биз иттифоқнинг Эгей денгизи акваторияси ва чегара кузатув мониторинг механизмидан қисман фойдаланишини талаб қиламиз”, – дея маълум қилди Аҳмад Довудўғли.

Ангела Меркель Туркия ҳукуматининг ноқонуний муҳожирлар оқимини тўхтатишга қаратилган курашда самарали натижаларга эришишида Германия ҳукумати доимо ёрдам қўлини чўзишга тайёрлигини билдирди:

“Ноқонуний равишда кириб келаётган қочоқлар оқимини тўхтатиш нафақат Туркияга балки барчамизга тегишли оғриқли масаладир. Аммо Суриядан келаётган, расман қочоқлик мақомига эга бўлган муҳожирларни қабул қилишга тайёр бўлишимиз лозим. Уларни қабул қилишда ҳуқуқий база ташкил этилиб, Европа иттифоқига аъзо бўлган мамлакатларга адолатли равишда тақсимламоқ зарур ”, деди Германия канцлери.

У қочоқлар оқимини тўхтатиш мақсадида Анқарага 3 миллиард евро миқдорида маблағ ажратишга ваъда берди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии