Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Тошкент шаҳрида квартира ижараси нархи 12 фоизга арзонлашди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 09.02.2016, 10:46

Тошкент шаҳрида 2016 йилнинг январь ойида уй-жой ижараси нархи 12 фоизга арзонлашди, деб хабар беради “Uybor.uz”.

Жорий йилнинг январь ойида пойтахтда квартира ижараси нархи 1 метр квадрат майдонга ўртача 37 минг сўмни ташкил этди.

2015 йил декабрь ойи билан солиштирилганда бу кўрсаткич нархларнинг 12 фоизга арзонлашганини англатади. Ижара нархи Тошкент шаҳрининг аксарият туманларида арзонлашган.

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларида айниқса ижара нархи анча арзонлашган. Бу туманларда ижара нархининг 18 фоизгача пасайгани кузатилди.

Миробод туманида Тошкент шаҳридаги энг юқори ижара нархлари кузатилди. Мазкур туманда 2016 йилнинг январь ҳолатига кўра, 1 метр квадрат майдон учун ижара нархи 49 минг сўмни ташкил этади.

Сирғали туманида эса ижара нархларининг энг арзон миқдори кузатилган. Бу туманда жойлашган уй-жойларнинг ижара нархи 1 квадрат метр майдон учун 20 минг сўмни ташкил этди.

Шунингдек, Ойбек метро бекати, Шевченко, Нукус кўчалари ва Тошкент универмаги атрофидаги ҳудудларда жойлашган уй-жойлар ижараси энг қиммат ҳисобланади.

Нашрнинг маълум қилишича, ўтган ойда икки ва уч хонали квартираларга талаб катта бўлган.

Арзон нархдаги квартираларни Тошкент шаҳридаги Феруза, ТТЗ, Қорасув, Сирғали, Чилонзор ҳамда Юнусобод туманининг айрим ҳудудларидан топиш мумкин.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии