Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Самарқандда йил бошидан бери йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ 649 та ҳолат аниқланди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:

Йўловчи хавфсизлиги транспорт корхоналарининг биринчи вазифаси. Айни шу мақсад билан Самарқанд шаҳрида вилоятдаги йўловчи ташиш корхоналари фаолиятига тўсқинлик қилаётган омиллар ҳамда йўловчи хавфсизлиги масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишга доир ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти, хусусан йўловчи ташиш хавфсизлигини таъминлаш масалалари юзасидан вилоят прокуратураси бўлим прокурорлари И.Нуриддинов ва С.Файзиев сўз юритди. Таъкидландики, йўловчилар хавфсизлигини таъминлашда ушбу фаолият билан шуғулланувчи автомобилларнинг кунлик техник кўрикдан, ҳайдовчиларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, умуман, автомобилларнинг ички ва ташқи жиҳозланишигача барча қоидалар муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, ноқонуний таксилар фаолиятини ҳам йўловчиларнинг хавфсизлигига, ҳам йўловчи ташиш корхоналари фаолиятига таъсир ўтказмокда.

Жорий йилнинг январ ойида юқоридаги камчиликларнинг олдини олиш бўйича тегишли ташкилотлар билан ўтказилган қўшма рейдларда аниқланган ҳолатларга кўра, вилоят бўйича 649 та қоидабузарлик аниқланган бўлса, уларнинг 485 таси лицензиясиз фаолият кўрсатаётган ҳайдовчилар билан боғлиқ.

Содир бўлаётган нохуш ҳолатлар кўпинча ҳаракат хавфсизлигига риоя этмаслик окибатида келиб чиқади, - дейди агентлик вилоят бўлими бошлиғи Иннатилла Ҳамраев.              

 - Шу сабабдан қўшма рейдлар натижалари асосида бир қатор йўловчи ташиш корхоналари масъул ходимлари ва ҳайдовчилари иштирокида давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. Шунингдек, 174 нафар ҳайдовчиларга нисбатан далолатномалар расмийлаштирилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии