Долзарб мавзулар Абитуриент

Ҳаммани ҳайратга солган 4 юлдузли жуфтлик ажрашуви

Бўлимлар: Lady
Теглар:
Добавлено: 09.02.2016, 14:02

Ҳаммамиз бу муҳаббат қўшиғи мангу давом этади, деб ўйлагандик, минг афсуски, дунёда абадий нарсанинг ўзи йўқ экан. Биз учун юлдузли жуфтликлар мутлақ барқарор оила намуналари ҳисобланган. Уларнинг ажрашаётганлиги тўғрисидаги хабар, кутилмаган янгилик бўлди.

Виктория ва Дэвид Бекхэмлар

4 фарзанднинг ота-онаси бўлмиш бу жуфтлик 17 йиллик никоҳни расман бекор қилгандан кейин миллиард долларлик даромадни ҳам бўлишишларига тўғри келади. Британия матбуотининг берган хабарига кўра, жуфтлик ҳозир алоҳида — Виктория Лондонда, Дэвид эса АҚШда истиқомат қилмоқда. Виктория эрининг хиёнатларини билса-да, бу ҳақда бирор марта тиш ёриб, унинг номига доғ туширмади. Аксинча, унинг фамилияси билан боғлиқ барча нарсаларни брендга айлантирди, қийинчиликларга дош берди ва эрини дунёнинг энг машҳур эркагига, энг бадавлат одамига айлантирди. Аммо сабрнинг ҳам чегараси бор, Дэвид “ишқий саргузаштлар”ини тўхтатмагач, Виктория ортиқ бундай яшашдан маъни йўқ деб ҳисоблади. Ҳозирда уларнинг адвокатлари барча зарур ҳужжатларни тайёрламоқда.

Анжелина Жоли ва Брэд Питт

Американинг энг чиройли жуфтлиги орасидаги муҳаббат тарихи бундан 10 йил илгари жуда катта шов-шувга сабаб бўлганди. Аммо ҳаммаси бошлангандай ижобий якун топмади. Улар 2006 йилда “Жаноб Смит ва Смит хоним” фильми съёмкаси жараёнларида танишган. Бу танишув Бред Питтнинг хотини Женнифер Энистондан ажрашишига сабаб бўлди. Анжелина Жоли ва Брэд Питт уч фарзанд кўришганига қарамай, яна уч етим болани боқиб олишди. Бутун дунё бу оилада ҳукм сураётган тинч-тотувликка, меҳр-муҳаббатга ҳавас қилди. Оилада раҳнамоликни Анжелина қўлга олгач, Брэд ўзини ноқулай ҳис қила бошлади. Аввалига Жолининг эрига хиёнати ҳақидаги миш-мишлар болалаган бўлса, энди айбни Брэднинг бўйнига қўйишди. Ўтган йилги киноактёрлар Гильдияси тантаналарида Брэд Питт ёш номзод Люпито Нионгодан бир қадам узоқлашмади. Қизнинг ғалабасини биргаликда нишонлашгандан кейин эса Жоли уларнинг ўртасида муҳаббат пайдо бўлганига ишонди. Бу тантанани Анжелина Жоли қаҳр-ғазаб билан тарк этди. Айтишларича, Анжелина никоҳни сақлаб қолиш учун, Бред эса яқин кунларда никоҳни бекор қилиш ниятида ҳаракат қилмоқда.

Ульяна Сергеенко ва Даниил Хачатуров

Forbes журнали рўйхатида етакчилик қилувчи дунёнинг энг бадавлат инсонларидан бири ҳисобланган, 1,6 миллиард долларлик маблағ  эгаси, россиялик Даниил Хачатуровнинг иккинчи хотини Ульяна Сергеенко бундан бир неча йиллар илгари эрининг пуллари ёрдамида дунё подиумларини эгаллаган эди. Айтишларича, Даниил хотинининг бизнесига ҳатто афсонавий фэшн-империяларнинг тушига ҳам кирмаган маблағ ажратган. Аммо бирдан “Росгосстрах” президенти Даниил Хачатуров Ульянанинг брендини таъминлашдан тўхтаб, ажрашишга ва қизига 100.000 рубль алимент тўлашга қарор қилди. Даниил Хачатуров эндиликда янги маҳбубаси — режиссёр Анна Меликяннинг кинолойиҳаларни қўллаб-қувватлаш билан овора. Эслатиб ўтамиз, бизнесмен 2007 йилда биринчи хотинидан ажрашганда ҳам унга салмоқли маблағ қолдирган эди.

Валерия Гай Германика ва Вадим Любушкин

Бу севги тарихи ҳақиқий триллерга айланди! Ҳаммаси “Юлдузлар билан рақс” шоусидан кейин бошланди. Режиссёр Валерия — шоуга таклиф этилган юлдуз, Вадим эса профессионал раққос эди. Барча лойиҳаларда бўлгани каби жуфтлик орасида муҳаббат пайдо бўлиб, бир неча ойлик танишув тўй билан якунланди. Бу никоҳ бор-йўғи 6 ой умр кўрди. Валерия Вадимни ҳали оилани, рўзғорни бошқаришга тайёр эмасликда айблади. Кейинчалик бунинг бошқа сабаблари ҳам аниқланди. Вадимнинг Америкада қонуний хотини борлиги, улар расман ажрашмаганлиги маълум бўлди. Ажрим жараёнидаги молиявий масалаларни, уй-жой  муаммосини ҳомиладор Гай Германиканинг ўзи ҳал қиладиган бўлди. Бир сўз билан айтганда, “финита ля комедия”

Манба:ELLE.RU

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии