Долзарб мавзулар Абитуриент

Ўзбекистонликлар #Navoiy575 ҳештегини трендга олиб чиқишди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 09.02.2016, 15:54

Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги муносабати билан ўзбекистонлик Твиттер ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари виртуал акция ташкил қилишди.

Акция давомида Твиттер, Фейсбук ҳамда Инстаграм ижтимоий тармоқлари фойдаланувчилари #Navoiy575 ҳештегини ишлатган ҳолда постлар қолдиришди.

Hashtags.org хизмати маълумотига кўра, #Navoiy575 хештеги билан Твиттерда соат 12:00 га қадар 15 мингдан зиёд твитлар ёзилди, дея хабар беради Uz24 нашри.

Навбатдаги акция 14 февраль куни Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан ўтказилиши режалаштирилган. Унда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари #€ŽBoburDay ҳештеги билан пост қолдириш керак бўлади. Акция соат 14:00 да бошланади.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии