Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

“Бунёдкор” Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига йўлланма олди

Бўлимлар: Спорт
Теглар:
Добавлено: 10.02.2016, 06:39

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига саралаш баҳсида Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал Шабаб” жамоасини қабул қилди. 

2015 йилги миллий чемпионат натижаларига кўра, Тошкентнинг “Пахтакор”, “Локомотив” ва Қаршининг “Насаф” клублари Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига йўл олган эди. “Бунёдкор” эса ушбу босқичга чиқиш учун плей-офф баҳсида иштирок этди. 

Сергей Лушан шогирдлари ўйинни ҳужумкор руҳда бошлади ва иккинчи дақиқада “Бунёдкор” жамоаси аъзоси Элдор Шомуродов ҳисобни очди – 1:0. Кескин курашлар остида ўтган биринчи бўлимнинг 35-дақиқасида ҳимоячи Акромжон Комилов чап қанотдан ажойиб тарзда Элдор Шомуродовга тўп узатди. Ушбу имкониятдан унумли фойдаланган ҳужумчимиз рақиб дарвозасини иккинчи маротаба ишғол қилди. Иккинчи бўлимда ҳар иккала жамоа ҳам яхши ўйин намойиш этди, бироқ ҳисоб 2:0 кўринишида қолди. 

Шу тариқа “Бунёдкор” Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига йўлланма олган тўртинчи жамоамиз бўлди. Энди футболчиларимиз “В” гуруҳида “Ал-Наср” (Саудия Арабистони), “Зобахан” (Эрон) ва “Лаҳвия” (Қатар) клубларига қарши тўп суради. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа