Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Актёр Хью Жекман тери саратони билан қандай курашгани ҳақида гапириб берди

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:

Австралиялик актёр Хью Жекман Instagram`даги саҳифасига бурнидан чиққан ўсимтани жарроҳлик йўли билан олдириб ташлагандан кейинги суратларини қўйди ва ўз ўқувчиларига қуёш нурларидан сақловчи воситалардан фойдаланишни маслаҳат берди:

“Мана қуёшдан ҳимоя қилувчи воситалардан фойдаланмаганим учун саратоннинг энг енгил формаси бўлмиш базальнокатакли карциномага йўлиқдим. Ўзингизни қуёш нурларидан асранг ва тез-тез шифокор кўригидан ўтиб туринг”, деб ёзди актёр.

The Guardian нинг таъкидлашича, бу тери саратонига йўлиққан актёрнинг бешинчи маротаба жарроҳлик операциясини бошдан ўтказишидир. 2013 йилда бундай ўсимта бурни устидан сўгал тарзида ўсганида, олдириб ташлаган. Жекменнинг айтишича, у энди ҳар уч ойда шифокорлар кўригидан ўтмоқда, агар яна ўсимта ўсадиган бўлса, у яна жарроҳлик операцияларини бошдан кечириши мумкин.

Саратоннинг бу тури инсоннинг қуёш нурлари тушадиган тери қисмида аста-секинлик билан ривожланиши мумкин.

47 ёшли Хью Джекман “Икс одамлар” фильмидаги мутант-супер қаҳрамон роли орқали машҳурдир. Бундан ташқари у 2011 йилда экранлаштирилган “Хўрланганлар” ва 2015 йилда суратга олинган “Пэн: Нетландияга саёҳат” фильмидаги қароқчи Қора соқол образларини ҳам яратган.

 

 

 

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram