Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

БМТ “Ислом Давлати”нинг даромад манбаини маълум қилди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 10.02.2016, 10:01

“Ислом Давлати” террорчилик гуруҳи Хавфсизлик Кенгаши уларнинг даромад манбаини ёпиш тўғрисида чиқарган резолюциясига қарамай, ҳамон уларнинг асосий даромад манбаи бўлмиш нефть маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиш давом этмоқда, дея хабар беради БМТнинг сиёсий масалалар бўйича бош котиби Жеффри Фелтман. 

Сурия ва Ироқда муқим жойлашган “Ислом Давлати” гуруҳи бу мамлакатлардаги беқарор вазиятдан фойдаланиб, ўз ҳаракатларини бошқа ҳудудларда ҳам давом эттирмоқда.

Террорчилик гуруҳининг асосий даромади ўзлари эгаллаб турган мамлакатнинг нефть ва бошқа табиий ресурслари, йиғилган солиқлар, археологик қазилмалар пайтида топилган буюмларни талон-тарож қилиш, гаровга олинганларни сотиш, интернет орқали маблағ йиғиш орқали тўпланади. Бу гуруҳнинг 2015 йилда фақатгина нефть маҳсулотлари савдосидан топган даромади 400 миллион АҚШ доллардан 500 миллион долларгача етди.

2015 йилнинг 17 декабрида БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши террорчиларнинг даромад манбаини йўқ қилиш мақсадида уларнинг активларини музлатиш, ҳудудга транзит юкларнинг олиб кирилишини тақиқлаш, қурол билан таъминлаётган ташкилотлар фаолиятига чек қўйиш ҳақида резолюция қабул қилган эди.

Фелтманнинг айтишича, террорчилар ёнилғи сотган ва уларни таъминлаётган мамлакатлар тўғрисида БМТ ташкилотига аъзо мамлакатлардан маълумотлар келиб тушмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии