Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Ишсизлик нафақаси кимларга тўланади?

Бўлимлар: Савол-жавоб
Теглар:
Добавлено: 10.02.2016, 13:10

«Бугунги кунда ишсизлик нафақаси кимларга, қандай асос бўйича тўланади?»
Г. Очилов, Қарши.

Саволга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Б.Шарапов жавоб беради:

- Қарамоғида учтадан кам одам бўлган 35 ёшгача бўлган ишсиз эркакларга пул тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиниши шарти билан Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда тўланади. Бундай нафақа маҳаллий ишга жойлаштириш органида рўйхатга олинган кундан бошлаб ҳисобланади.

Ишсизлик нафақаси:

-ишини ёки даромад манбаини йўқотган ёки узоқ вақт (бир йилдан кўпроқ) танаффусдан сўнг меҳнат фаолиятини тиклашга ҳаракат қилаётганларда 12 ойлик вақт давомида 26 календар ҳафтасидан кам бўлмаган муддатда;

-илгари ишлдамаган ва бьиринчи марта иш қидираётган шахсларга 12 ойлик вақт давомида 13 календарь ҳафтасидан кам бўлмаган муддатда тўланади.

Ишсизлик нафақасини олиш муддатида шахс доимо иш қидириши камида икки ҳафтада бир марта маҳаллий меҳнат органида қайддан ўтиб туриши керак.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа