Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Walt Disney “Юлдузлар жанги” шарофати билан рекорд даражада даромад кўрди

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 10.02.2016, 14:17

Америкалик Walt Disney медиакорпорацияси 2016 йилнинг биринчи чорагида “Юлдузлар жанги” фильмининг еттинчи эпизоди экранга чиқиши муносабати билан рекорд даражада даромад кўрди, дея хабар берилди корпорациянинг молиявий ахборотида.

Фильм намойиши тугатилган биринчи чоракда, у келтирган  соф фойда 2,88 миллиард долларни ташкил қилди, бу тўртинчи чоракдаги фойдадан 32 фоиз кўпдир. Walt Disney корпорациясининг биринчи чоракдаги умумий тушуми 15,2 миллиард доллардан иборат бўлган (14 фоиз юқори).

Walt Disney Studio Entertainment кўнгилочар кўрсатувлар тайёрлайдиган бўлимининг даромади 86 фоизга, яъни 1 миллиард долларга, сувенир ва ўйинчоқлар тайёрланадиган бўлимнинг даромади эса 23 фоизга ўсган.

“Юлдузлар жанги” фильмининг кутилмаган муваффақияти натижасида компаниямиз тарихида илк маротаба юқори даражада чораклик даромадга эга бўлдик”, – деди Walt Disney компанияси президенти Роберт Айгер.

“Юлдузлар жанги: Кучларнинг уйғониши” фильми омма эътиборига 2015 йилнинг 16 декабрида ҳавола этилган. 21 декабрь куни эса дунё кинопрокати тарихида рекорд натижа  ўрнатиб, 528 миллион доллар маблағ тўплагани маълум бўлган.

Фильмнинг давоми 2017 ва 2019 йилларда суратга олиниши режалаштирилган, саккизинчи эпизод ҳали номланмаган. Бош қаҳрамонлар ролини еттинчи эпизодда суратга тушган Жон Бойега ва Дейзи Ридлилар ўйнаши тахмин қилинмоқда. “Юлдуздар жанги” фантастик киноэпопея бўлиб, режиссёр Жорж Лукас томонидан яратилган

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа