Долзарб мавзулар Абитуриент

Японияда Ўзбекистон фуқаролари учун янги иш ўринлари очилади

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 10.02.2016, 16:28

Япония ҳукумати билан имзоланган битимга мувофиқ, республикамизнинг япон тилини биладиган ва тегишли ихтисосликка эга фуқаролари ушбу мамлакатда стажировка ўташлари мумкин, деб ёзади “Uz24.uz” Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги юристи Азиз Инаков сўзларига таяниб.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда бир неча йўналишда иш олиб борилмоқда. Хусусан, агентлик ва Япониянинг “Чуо Сангьё Шинко” ассоциацияси ўртасида имзоланган битимга мувофиқ, республикамизнинг япон тилини биладиган ва тегишли ихтисосликка эга фуқаролари ушбу мамлакатда стажировка ўташлари мумкин.

Республикамиз фуқароларининг Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун уларни ишга ёллашни ташкиллаштириш тўғрисида битим лойиҳаси кўриб чиқилиш босқичида турибди. 

Шунингдек, чет эл мамлакатлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида Польша, Ўмон Султонлиги ва бошқа давлатлар билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик ўрнатилмоқда.

Ўзбекистон фуқаролари мамлакат қонунларига мувофиқ ҳукуматлараро, идоралараро шартномалар ва битимлар асосида фақат Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ҳамда ҳудудларда жойлашган Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий бюроларнинг кўмагида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элга чиқиш ҳуқуқига эгадирлар. Сўнгги икки йил давомида Чехия, Швейцария, Франция, БАА, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларда ишлаш учун шундай рухсатномалар берилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

23.06.2017, 10:41
Hujjatlar qanday topshiriladi va qanday Hujjatlar zarur oliy malumot bolish shartmi yoki orta mutahassislik ham qoniqtiradimi
17.04.2017, 23:35
Мен Японияга ишга бормокчиман нима килишим керак
13.04.2017, 18:42
Men xam xujat topshirgandm javobi qachon keladi va qanday keladi izox berib o'ting masul xodimla
13.04.2017, 01:25
Salom.men yaponiyada ishlamoqchiman nima qilishim kerak maslaxat berolismi
12.04.2017, 22:05
Ha yaponiyada ishlash uchun nima qilish kerak
11.04.2017, 11:49
Kachon daqumentlar chqadi yaponiyaga qayerdan malumot olamiz aytinglar
03.04.2017, 21:36
Salom.men yaponiyada ishlamoqchiman nima qilishim kerak maslaxat berolismi