Долзарб мавзулар Молия

Микротўлқинли печнинг сиз билмаган томонлари!

Бўлимлар: СУҒДИЁНА
Теглар:
Добавлено: 11.02.2016, 12:18

Микротўлқинли печни асосан овқатни тез иситишда, камдан-кам ҳолларда эса таом тайёрлашда ишлатамиз. Бироқ ундан яна бошқа мақсадларда ҳам фойдаланиш мумкинлиги кўпчиликнинг хаёлига келмайди.

Пиёзни йиғламасдан тўғраш мумкин

Пиёзнинг учи ва тагини кесиб, микротўлқинли печга жойлаштирасиз-у, пиёз тўғрашда кўз ёшланишидан қутуласиз. Пиёзни 30 сония давомида энг кучли режимда иситасиз, таъми ва барча фойдали моддалари сақланиб қолади, ёш ажралишига сабаб бўладиган моддалар эса йўқолади.

Зираворлар ҳидини қайтарамиз

Узоқ сақлангандан зираворлар ва ёнғоқларнинг аввалги ҳидини қайтариш мумкин. Бунинг учун уларни энг кучли режимда 15 сония иситиш кифоя.

Қотиб қолган нон юмшатиш

Нонни нам салфеткага ўраб, микротўлқинли печга жойланг-да, энг кучли режимида 10 сония ушлаб туринг. Бу жараённи нон керакли даражада юмшагунича такрорласа бўлади.

Ёнғоқларни қовурамиз!

Микротўлқинли печда бодомни қовурса бўлади. Шунчаки, махсус лаганчага сочилган ёнғоқларни микротўлқинли печга жойлаб, 1 дақиқа давомида энг кучли режимга қўйинг.   Ёнғоқларни аралаштириб, яна 4-5 марта такрорланг.

Асални суюлтирса бўлади

Асал жуда қуюлиб кетган бўлса, уни суюлтириш учун қопқоқсиз банкани микротўлқинли печга паст режим ёқилган ҳолатда 2 дақиқага қўйинг. Асал яна суюлиб, ўзининг бетакрор таъмини сақлаб қолади.

Саримсоқни пўстлоғидан тозалаймиз

Саримсоқни пўчоғидан тозалаш серташвиш юмуш бўлиши мумкин, айниқса, шошиб турганда. Бу муаммони осон ҳал қилса бўлади. Саримсоқ бўлагини микротўлқинчли печга қўйиб, юқори режимда 15 сония қиздиринг. Пўчоғи нам тортиб, осонгина ажратиш мумкин бўлади.

Жўхорини тез пишира олади

Сўтанинг пастки қисмини кесиб, жўхорини микротўлқинли печга қўйинг. Юқори режимда 30 сония қиздиринг. Бу усулда пиширилган жўхори донлари сўтадан осон ажралади.

Манба: «sug‘diyona»uz

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа