Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Хитойда ўлик чақалоқ кремация олдидан ўзига келди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 11.02.2016, 13:41

Хитойда янги туғилган чақалоқнинг ўлими шифокорлар томонидан қайд этилиб, кремация қилишдан бир неча дақиқа олдин ўлик чақалоқ ўзига келди, дея хабар беради “Lenta.ru”

Бу ўғил бола чақалоқ 8 январь куни муддатидан икки ой олдин Чжецян вилоятида дунёга келган. Шифокорлар уни махсус инкубаторга жойлаштиришган, чақалоқ бу ерда 23 кун яшаган. Шифокорларнинг тақиқлашига қарамай, чақалоқнинг ота-онаси 8 февраль куни ўтказиладиган Янги йил байрамини биргаликда нишонлаш учун болани уйга олиб кетишади. Орадан икки кун ўтгач, чақалоқ касал бўлиб қолганлиги туфайли, уни тиббиёт марказига қайтариб олиб келишади. 4 февраль куни шифокорлар чақалоқнинг ўлимини расман қайд этиб, уни 12 даража совуқ бўлган ўликхонага жойлаштиришган. Чақалоқ бу ерда 23 соат ётган. Эртаси куни уни муз камерасидан олиб, кремация қилишмоқчи бўлганда, чақалоққа жон кириб, йиғлаб юборган. Касалхона ходимлари зудлик билан боланинг ота-онасига хабар беришган. Шундан кейин уни интенсив терапия бўлимига ётқизишган.

Чақалоқнинг ўлимини расман тасдиқлаган Доктор Чен “Мен ҳалиям бу мўъжиза қандай рўй берганига ишонмаяпман”, деди ҳайратланиб.

Касалхона бош шифокори бундан буён ўлимни қайд этаётган касалхона шифокорлари бемор ҳақиқатан ҳам ўлганлигини такроран текшириши лозимлигини таъкидлади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа