Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Гарри Поттер ҳақидаги навбатдаги китобнинг чиқиш санаси маълум бўлди

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 11.02.2016, 14:32

“Гарри Поттер ва лаънатланган бола” номли саккизинчи китоб 2016 йилнинг 31 июлида нашрдан чиқади. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Китоб Лондоннинг Palace театри саҳнасида қўйиладиган “Гарри Поттер ва ланъатланган бола” спектакли премьерасининг эртасига сотувга чиқарилади. Бу пьесани Жек Торн асар ижодкори Жоан Роулинг билан ҳамкорликда ёзган. “Ланъатланган бола” ёш сеҳргар ҳақида ёзилган расман саккизинчи китобдир. Спектаклнинг қисқача мазмуни қуйидагича: Гарри Поттер уч фарзанднинг отаси, Сеҳр-жоду вазирлигининг ходими лавозимида хизмат қилади. У керакли жойда бўлишдан бош тортиб, ўтмиш билан курашади. Гаррининг кенжа ўғли Альбус оилавий мерос юки остида қолади. Ўтмиш ва келажак аралашиб кетади. Шунда ота ва ўғил ғалати ҳақиқатнинг тагига етишади. Зулмат кутилмаган томондан бостириб келиши ҳам мумкинлигини англашади. 1998 йилдан 2007 йилгача ёш сеҳргар Гарри Поттер ҳақида еттита китоб дунё юзини кўрган.

Жоан Роулингнинг бу романи 77 тилга таржима қилинган бўлиб, 450 миллион нусхада чоп этилган. Барча китоблар экранлаштирилган, фильмдаги бош ролларни Дэниел Рэдклифф, Руперт Гринт ва Эмма Уотсонлар ижро этишган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа