42

Twitter 2 йилдан бери биринчи марта аудиториясини йўқотди

HI-TECH 11.02.2016, 16:02
2402
Twitter 2 йилдан бери биринчи марта аудиториясини йўқотди

Twitter ижтимоий тармоғининг фойдаланувчилари 2015 йилнинг тўртинчи чорагида икки миллионга камайди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Бу сервис аудиториясининг 2013 йилдан бери биринчи марта қисқариши.   

Ўтган йилнинг октябрь-декабрь ойида ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сони бир ойда 305 миллион кишини ташкил этган. Йилнинг аввалги чорагида эса фойдаланувчилар сони 307 миллион кишини ташкил этган эди. 

Twitter масъулларининг маълумот беришича, 2015 йилнинг сўнгги чорагида компания 710,5 миллион доллар даромад олган. Бу эса 2014 йилнинг мазкур чорагига нисбатан 48 фоизга кўпроқ. Йил мобайнида компаниянинг умумий даромади 2,2 миллиард долларни ташкил этган.   

Компаниянинг 2015 йилнинг сўнгги чорагида кўрган зарари 90,2 миллион долларга етган. Йил бўйича умумий зарар миқдори эса 521 миллион долларни ташкил этган.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+8° ясно
Курсы валют
9448.53
USD -6.71
10553.06
EUR 114.48
147.70
RUB 0.45
rightuz