Долзарб мавзулар Абитуриент

Футболчи Андрей Аршавиннинг оиласини бузган қиз уни ташлаб кетди

Бўлимлар: Lady
Теглар:
Добавлено: 12.02.2016, 11:19
34 ёшли футболчи Андрей Аршавиннинг ҳаётида кетма-кет кўнгилсиз ҳодисалар юз бера бошлади. “Арсенал”, “Зенит” каби футбол клубилари ҳужумчи билан шартномани бекор қилгандан сўнг, у “Кубань” жамоасида тўп сура бошлаган эди. Аммо бу жамоа арсмийлари ҳам футболчи билан тузилган шартнома муддатини узайтиришни истамади. Натижада Аршавин ишсиз қолди. У собиқ рафиқаси ва болаларига тўлаши керак бўлган 20 миллион рублни тўлай олмаяпти. Энди эса собиқ чемпионни унинг севгилиси Алиса Казьмина ҳам ташлаб кетди. Айнан мана шу қизни деб, Андрей тўрт йил аввал учинчи фарзандига ҳомиладор хотини ва фарзандларини ташлаб кетган эди.
 

Алиса футболчини унинг чексиз хиёнатларига ортиқ кўз юма олмагани учун ташлаб кетганини рўкач қилди. Футболчининг бувиси Алиса ва Андрей ўртасидаги муносабатларнинг дарз кетишига ягона сабаб унинг бадҳулқлиги бўлмаганини айтди.
“Агар Андрейнинг пули бўлмаганида Алиса унга қайрилиб ҳам қарамаган бўларди. Андрейнинг собиқ хотини Юлия эса Адрей ҳали ҳеч ким бўлмаган пайтда ҳам унинг ёнида эди. Бу унинг севгисидан далолат эмасми? Алиса ҳозир қаерда? Менимча, у Андрейдан зерикди”, — дейди футболчининг бувиси.
 
 У шунингдек, Аршавин хотини ва фарзандларининг ёнига қайтмоқчи эканлигини, аммо биринчи қадамни қандай ташлашни билмаётганини айтди. Аршавин 2 йилдан бери хотини ва болалари билан гаплашмайди.
 
Манба: elle.ru
Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии