Долзарб мавзулар Абитуриент

Суриядаги ярашув сулҳининг ДАИШ жангариларига алоқаси бўлмайди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 12.02.2016, 13:45

Мюнхенда Суриядаги кескин вазиятни барқарорлаштириш юзасидан ўтказилган музокарада АҚШ давлати бош котиби Жон Керри қарама-қарши кучларнинг бир ҳафталик ярашуви “Ислом Давлати”, “Нусра фронти” ва бошқа террорчилик гуруҳларига ҳеч қандай алоқаси бўлмайди, дея таъкидлади, деб хабар беради “ВВС” нашри.

Унинг россиялик ҳамкасби Сергей Лавров ўз навбатида, Сурияда террорчиларга қарши ўтказиладиган қуруқликдаги жанг вазиятни баттар кескинлаштириши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди. Мюнхен музокарасида ҳар иккала томон ҳам бир ҳафталик ярашувга келишди. “Мажбуриятлар ёзма равишда қайд этилди, аммо уни бажариш ҳар иккала томоннинг виждонига ҳавола. Россия ва АҚШ ҳарбий ҳаракатларни бир ҳафтага тўхтатишга келишди”, дея таъкидлади Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров. Аммо уларнинг британиялик ҳамкасби Филип Хэммонд “Россия қачонки Башар Асад қўшинини ҳаво зарбалари орқали қўллаб-қувватлашни тўхтатсагина, бир ҳафталик ярашув ўз кучини кўрсатиши мумкин”, деди. Дипломатнинг сўзларига қараганда, БМТ нинг тинчликпарвар вакиллари уруш кетаётган ҳудудларда гуманитар ёрдам кўрсатишади. АҚШ ва Туркия мамлакатлари Россиянинг ҳаво орқали бераётган зарбалари туфайли Суриянинг тинч аҳолиси ҳалок бўляпти деган фикрини ўзгартирмади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа