Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Харрисон Форднинг оёғи синганлиги туфайли “Юлдузлар жанги” фильми ижодкорлари жазога тортилди

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:

Британия соғлиқни сақлаш ва ишлаб чиқариш хавфсизлиги инспекцияси “Юлдузлар жанги: Кучларнинг уйғониши” фильми яратувчиси Foodles Production компаниясини Харрисон Форднинг 2014 йилда съёмка жараёнларида оёғини синдириб олгани учун судга берди, дея хабар беради "Lenta.ru".

2014 йилнинг 12 июнида Лондондаги съёмка жараёнида оғир гидравлик космик кеманинг декорацияси Харрисон Форднинг устига тушиб, унинг оёғини синдирган. Актёрнинг олган тан жароҳати туфайли фильм съёмкаси бир неча ой орқага сурилган. 

“Қонун бўйича иш берувчи ишчининг иш жойида хавфсизлигини таъминлаш учун барча чора-тадбирларни кўриши лозим. Бу фабрика цехида ишлаётган ишчига ҳам, съёмка майдончасида рол ўйнаётган актёрга ҳам бирдек тегишли.

Суриштирув ишларидан кейин қўлимизда тўпланган маълумотлар билан судга мурожаат қилишни лозим топдик”, — деди инспекция вакили. Суд 2016 йилнинг 12 майида бўлиб ўтади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии