Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Расман: Нобиомeтрик паспорт Ўзбекистонга қайтиш ҳужжати сифатида ишлатилиши мумкин

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 12.02.2016, 20:02

Ўзбекистон Республикасининг ваколатли идоралари қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг нобиометрик паспорти амал қилиш муддати тугамаган бўлса паспорт эгаси томонидан фақат Ўзбекистон Республикасига қайтиш ҳужжати сифатида ишлатилиши мумкин, бу ҳақда ЎзР ТИВ матбуот хизмати хабар беради

Ушбу паспорт Ўзбекистонга қайтаётганда учинчи давлат ҳудудидан транзит ўтишга ҳам ишлатилиши мумкин.

Мазкур маълумот хорижий давлатларга етказилди.

Ушбу тартиб хорижий мамлакатларнинг тегишли идоралари томонидан ўзларининг жойлардаги бўлимларига етказилганидан сўнг 2018 йилнинг 1 июлига қадар амал қилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикасидан хорижга чиқишлари учун биометрик паспорт талаб қилинади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа