Долзарб мавзулар Абитуриент

Ўзбекистонлик ёшлар #BoburDay ҳештегини жаҳон трендига олиб чиқди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 14.02.2016, 19:25

Twitter фойдаланувчилари Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 533 йиллигига бағишланган #BoburDay ҳештегини жаҳон трендига олиб чиқди.

Акция 14 февраль куни соат 14:00 дан старт олиши олдиндан маълум қилинганига қарамай, Тошкент вақти билан 07:30 дан бошлаб нафақат Ўзбекистондаги, балки хорижда таълим олаётган ўзбекистонлик интернет фаоллари #BoburDay ҳештеги илова қилинган кўплаб твитларни ёзишга киришди.

 «Hashtags.org» сайти маълумотларига кўра, соат 14:00 гача ҳештегдан фойдаланган ҳолда 49 минг, кейинги бир соатда эса 72 400 та твит ёзилган.

#BoburDay ҳештеги иштирокида Twitter’да 300 мингга яқин, Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларида эса 150 мингдан ортиқ постлар қолдирилган. Акция давомида ижтимоий тармоқларда 5 миллионга яқин фикр, мулоҳаза ва муносабатлар билдирилган, дея хабар беради Дарё нашри.

Ушбу акцияда Ўзбекистон билан бирга дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатларидан иштирокчилар қатнашди. Ўзбекистонлик талаба ёшлар ташаббусини санъаткорлар қўллаб-қувватлаб турди.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии