Долзарб мавзулар Абитуриент

АҚШнинг биринчи рақамли оиласи солиқ тўловчиларнинг пулини ҳавога совурмоқда

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 15.02.2016, 11:19

АҚШда ҳам коррупция мавжуд, деб ёзади “Вести” нашри. 2010 йилнинг 4 августида АҚШ президенти Барак Обама 49 ёшга тўлди. Худди шу куни унинг рафиқаси Мишель Обама дам олиш учун Испанияга жўнаб кетди.

Унинг меҳмонхонадаги номери ипак чойшаблари-у, бошқа қимматбаҳо буюмлар билан безатилди. Айнан 4 августдан бошлаб, 131 минг америкалик ишдан бўшатилиб, пулсиз қолди. Мишель Обаманинг кўнгилли ҳордиқ чиқариши учун эса солиқ тўловчиларнинг кунига 6000 доллардан тўлашига тўғри келди. Мишель Обама ва тўққиз ёшли қизи Сашани бир талай махфий агентлар, хизматчилар – 250 та махсус ёлланган испан тан соқчилари ва АҚШдан келган 68 та қўриқчилар қўриқлаган. 

Американинг биринчи хоними музқаймоқ ейишни истаб қолса, Гренада кўчасида қатнов тўхтатилиб, йўллар ёпилди. Мишель хоним Испанияга соатига 11 минг доллар сарфланадиган эрининг самолётида учиб келди. Бу парвознинг умумий қиймати 150 минг АҚШ долларини ташкил этди. АҚШнинг 44-президенти йилига икки марта – ёзда ва рождество байрамида дам олади. Унинг президентлик даври давомида кўнгилли дам олиши учун солиқ тўловчилар 74 миллион АҚШ доллари сарфлашларига тўғри келди. 2014 йилда Обама оиласи билан Гавайи оролларига дам олишга борганда фақатгина самолёт ва қўриқчиларнинг ўзига 5 миллион 316 минг АҚШ доллари сарфлаган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии