Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Сурия чегарасидаги турк аскарлари ўққа тутилди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 16.02.2016, 06:32

15 февраль куни Сурия чегарасидаги турк аскарлари ўққа тутилди, дея хабар берди “lenta.ru” нашри.

“Бугун Хатай вилоятидаги Сурия билан чегарадош ҳудудда жойлашган чегара пунктидаги турк аскарлари ўққа тутилди. Отишма вақтида суриялик курдлардан ташкил топган “Демократик иттифоқ” партиясининг аъзолари ҳам талафот кўрди”, деб маълумот берди Туркиянинг ташқи-сиёсий ишлар бошқармаси матбуот котиби Танжу Билгич.

Туркия Курдистоннинг ишчилар партиясини террорчилик ташкилотлари сафига қўшиб, уни Москва ва Сурия президенти Башар Асад билан ҳамкорликда айбламоқда.

14 февраль куни АҚШ Анқарадан Сурия ҳудудидаги курдларни ўққа тутишни бас қилишни талаб қилди. Вашингтон “Ислом Давлати” террорчилик гуруҳи билан бўлган жангда курдларнинг кучига суянаётганлигини, улар террорчилар гуруҳига кирмаслигини таъкидлади. Туркия президенти Ражап Тайип Эрдоган АҚШдан ё Анқарани ё Курдларни танлашни талаб қилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии