Долзарб мавзулар Абитуриент

Шоҳруҳ Хоннинг автомобилига ҳужум уюштирилди

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 16.02.2016, 10:38

Шоҳруҳ Хон Ҳиндистон бош вазири Н. Модиннинг она Ватани бўлмиш Аҳмадободга “Raees” фильмининг съёмкасига келганда, оломон унинг автомобилини тошбўрон қилди. Ҳужумчилар актёрга қарата, “Шоҳруҳ Хон, бу ердан йўқол!” деб хайқирди.

Жанжалдан ҳеч ким талафот кўрмади. Бу суратга олиш гуруҳининг ўнг сектор аъзолари билан иккинчи тўқнашувидир, дея хабар берди “zee-tv.ru” нашри.

“Жаҳолат жазога лойиқ, яна унга Яратганнинг номини қўшиш виждонсизликдан бошқа нарса эмас”, - деб фикр билдирди ғазабланган актёр. 

Шоҳруҳ Хон Ҳиндистонда авж олиб бораётган диний муросасизликдан норози бўлди. Унинг фикри эса маҳаллий аҳоли ва ҳукуматга ёқмади ва унга нисбатан танқид тошлари ҳам ёғди.

“Raees” фильми 2016 йилнинг август ойида экранга чиқиши режалаштирилган. Агар аҳвол шу тарзда давом этадиган бўлса, фильм съёмкаси бошқа жойга кўчирилиши мумкин.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии