Долзарб мавзулар Абитуриент

Озишдан кейинги муаммолардан халос бўламиз!

Бўлимлар: Lady
Теглар:
Добавлено: 16.02.2016, 10:54

Замонавий мақолни эшитдингизми? “Муҳаббатда, жангда ва озишда хар қандай усул самара беради”. Унга амал қиламан, деб ойлар давомида парҳез тутсангиз-у, тарози орзиқиб кутилган рақамларни кўрсатганида кўзларингиз қувончдан чақнамаса-я?! Нима учун дейсизми? Ахир  йўқотилган ёғлар ўрнини қоплолмай, осилиб қолган тери кимга ҳам ҳусн бағишларди? Шу тобда “Энди нима қилсам экан?” деган савол кўнлингиздан ўтаётган бўлса, ажабмас. 

Ваҳима қилманг 

Агар парҳез ёки оздирувчи воситалар ёрдамида қисқа фурсатда ортиқча вазндан қутулган бўлсангиз, танангиздаги ёғ ва сув ўрни бўшаб қолади. Натижада, тери осилиб қолади. Аммо тушкунликка тушманг, негаки танамиздаги бошқа органлар каби тери ҳам қайта тикланиш хусусиятига эга. Бироқ бу жараён бир неча йилларга чўзилиши мумкин. Тикланишни тезлаштириш, терини имкон қадар зудлик билан аввалги ҳолига қайтариш учун эса бироз тер тўкишингизгага тўғри келади. Ортиқча вазндан халос бўлган кишига, ортиқча теридан қутулиш иш бўлибдими? Албатта уддалайсиз. 

Тормозни босинг 

Ёдингизда бўлсин муаммо айнан жадал суратларда озганингиз туфайли пайдо бўлган. Шунинг учун бироз тин олиб, тери янги ҳолатга мослашиб олишига имкон яратинг. Ҳар бир ишда бўлгани каби ортиқча сантиметрлардан халос бўлишда ҳам меъёр чегараларига риоя қилинг. Мўтадил усулда, яъни ҳафтасига 500 граммдан вазн ташлашга ҳаракат қилинг, бу миқдор терига зарар етмаслиги учун кифоя қилади. 

Терини намлантиринг 

Ортиқча ёғдан халос бўла бошлаган терини аввалги ҳолига қайтариш учун доимий парвариш зарур. Айниқса қорин, болдир, бел каби аъзоларга ҳар куни намлантирувчи крем суртинг. Чунки, намлантирувчи воситалар организмдаги суюқликни ушлаб қолишга ёрдам беради, натижада тери ўз шаклини йўқотмайди.     

Мушакларни чиниқтиринг 

Тери остидаги ёғлар ўрнини мушаклар билан қоплаш орқали ҳам терини осилиб қолишдан сақлаш мумкин. Бунинг учун эса таомномангизга мол гўшти, товуқ гўшти, тухум, ловия, соядан тайёрланган тофу пишлоғи, творог каби оқсилга бой махсулотларни киритинг. Ҳа, айтгандай, миянгиздаги “озиб бўлдим-ку, энди жисмоний машқлар фойда бермайди” деган ҳаёлларни супуриб-сидириб, ҳокандозга солиб, ахлатга ташланг. Жисмоний машқлар терини чўзилувчан қилиш билан бирга, қон айланишини жадаллаштириб, терини аввалги кўринишига қайтарувчи беқиёс восита саналади.   

Контраст душ 

Иссиқ ва совуқ сувда навбатма-навбат чайиниш ҳам қон айланишини яхшилайди. Натижада, тананинг ҳар бир аъзосига яхши етиб борган фойдали моддалар терининг эластиклигини оширишга хизмат қилади. Контраст душ қабул қилишдан аввал баданни аста секинлик билан чиниқтириб бориш жуда муҳим. Акс ҳолда, хасаталикка чалиниш ҳам хеч гапмас. Синаб кўринг, натижа сизни, албатта, қувонтиради.  

Коллагенли уқалаш 

Таркибида коллаген моддалари мавжуд бўлган кремлар ҳам тери эластиклигини оширишга хизмат қилади. Айниқса, бундай кремларни шунчаки суртиш эмас, улар билан уқалаш муолажасини амалга ошириш жуда самарали ҳисобланади. Бундан ташқари асал билан ёки вакуумли банкалар ёрдамида уқалаш ҳам яхши натижа беради. 
Қахвали скраб ва мумиёли крем 

Бир ош қошиқ майдаланган табиий (эрувчан эмас, айнан табиий) қаҳва билан душ учун мўлжалланган гелни аралаштириб, ҳар куни чайингандан сўнг, скраб билан уқаланг. Муолажадан сўнг махсус крем суртиш ҳам ёдингиздан кўтарилмасин. Бундай кремни уй шароитида тайёрлаш учун 2 дона мумиё хапдорисини майдалаб, фойдаланадиган кремингиз билан аралаштиринг ва муаммоли терига суртинг.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии