Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

“Нон Стоп” бошловчилари ўзгаради

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:

Ҳар тонг томошабинларга яхши кайфият улашишни мақсад қилган “Ёшлар” студиясининг ижодкорлари январь ойида эълон қилинган ёш журналистлар кастингини якунлаш арафасида. 

15 феварлда сўнгги кастинг синови бўлиб, 10 та энг сара ёш ижодкорлар танлаб олинди. Омади кулган ёш журналистлар 20 февралдан миллий ва хорижий мутахассислардан дарс олишни бошлаб юборишади. Баҳор ойлридан эътиборан эса “Нон стоп” кўрсатуви орқали улар тайёрлаган лавҳа ва репортажларга ўзингиз баҳо беришингиз мумкин. Айнан телетомошабинлар берган овозга кўра “Ёшлар” студиясида доимий фаолият юритадиган ёш журналистлар аниқлаб олинади. 

Шунингдек баҳор ойларидан эътиборан “Нон-стоп” кўрсатувининг бошловчилари ҳам ўзгариши маълум бўлди. Бошловчиларнинг ўзгариш сабаблари ва уларнинг келажакда нима иш билан банд бўлиши ҳақида ҳозирча аниқ хабар йўқ, лекин кейинги сонларда бу ҳақда албатта батафсил тўхталиб ўтамиз.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии