Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

58-чи Grammy: “Олтин граммофон” 70 дан ортиқ номинацияда топширилди

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 17.02.2016, 06:59

Лос-Анжелесда Америка овоз ёзиш академиясининг “Grammy”  мукофотини тантанали равишда топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Эллик саккизинчи маротаба ўтказилган бу тадбир икки босқичда ташкил этилди, кундузи 70 та номинация бўйича ғолиб бўлганларга мукофот топширилган бўлса, кечқурун “Staples Center” саҳнасида бошқа машҳур тоифалар ғолибларига мукофотлар топширилди.

“Grammy” — “Мусиқали Оскар” мукофоти АҚШ овоз ёзиш компанияси Ассосиацияси томонидан 1958 йилнинг 14 мартида, иқтисодий муваффақияти ва хит-парадларда тутган ўрнидан қатъи назар, турли услубдаги, йўналишдаги катта ютуқларга эришган мусиқий наволарни тақдирлаш учун таъсис этилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа