Долзарб мавзулар Абитуриент

Актриса Шаҳзода Муҳаммедованинг қўлини сўраган актёр ким?

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 17.02.2016, 14:40

Актриса, дизайнер ва бошловчи Шаҳзода Муҳаммедова ўзининг “Инстаграм”даги саҳифасига юракча идишидаги узук суратини жойлагани ва ушбу совға унинг ҳамкасбидан эканлигини ёзиб қолдиргани ҳақида хабар берган эдик.

Актриса “Qalampir.uz” мухбири билан суҳбатда ҳамкасбларидан бири, “Нотаниш қотил” фильми режиссёри Азамат Аҳроров ростан ҳам унинг қўлини сўраганини тан олди.

“Тўғри, Азамат Аҳроров турмуш қуриш таклифини билдириб, қўлимни сўради. Бироқ мен аниқ тўхтамга келганим йўқ. Очиғини айтсам, бу масалани мен эмас оила аъзоларим ҳал қилишади. Шу сабаб Азамат Аҳроровга жавобимни айтганимча йўқ”,—дейди актриса.

Узукни ким совға қилгани ҳақидаги саволга эса актриса: “Узукни Азамат совға қилгани йўқ. Мен ижтимоий тармоқларда актёр дўстларимдан бири совға қилди, деб ёзгандим. Лекин у инсон ким эканини ошкор этмоқчи эмасман”, — деб жавоб берган.

  

 

 

 

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии