Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

“Барон”нинг қўлга чиқиб кетишида “Панорама”нинг қўли борми?

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:

“Барон” фильми видео “қароқчилар” қўлига Алишер Навоий номли киносаройнинг эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб қолган деган турли мулоҳазалар фильм қўлма-қўл бўлиб кетганидан сўнг халқ томонидан илгари сурилган энг биринчи таҳминлардан бири бўлди.

Мазкур фикрларнинг қанчалик ҳақиқатга яқин? Бу саволга киносарой директори ўринбосари Ҳусниддин Эргашев Kinorama.uz сайтига берган интервьюсида жавоб берди.

- “Нафақат “Барон” фильми балки бошқа фильмларнинг “пират” дисклари биз орқали чиқиб кетмаслиги эҳтиёт чоралари 100 фоиз кўриб қўйилган. Бундан ташқари кино ижодкорлари томонидан олиб келинган дискларни кўчириб бўлмайди, буни техник тилда айтадиган бўлсак, фильмлар кодировка килинган. Ҳар куни фильм намойиши тугагандан сўнг, фильм ижодкорлари кинони ўзлари билан олиб кетишади. Яна 8 нафар навбатчи ходим доимий равишда залларда айланиб юради ҳамда томошабинларни назорат қилади. “Барон” биздан, яъни киносаройдан тарқалгани ҳақидаги гаплар мутлақо асосиз ва уйдирмадан бошқа нарса эмас. “Барон” фильми ҳали ҳам томошабин кириши жиҳатидан киносаройимидаги олди фильмларидан бири ҳисобланади. Аммо фильм қўлга чиққач табиийки томошабинларнинг сони ҳам кескин камайишига олиб келди”, - дейди сарой раҳбари ўринбосари.

 

DARAKCHI.UZ ENDI SIZ BILAN XAR JOYDA HAMROX!!https://t.co/4GguNaRZol pic.twitter.com/q8wSJPB7jF

— Даракчи.Уз (@darakchi_news) 15 февраля 2016
Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии