Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Бошлиқларнинг нима сабабдан кўп бақириши маълум бўлди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 18.02.2016, 09:45

АҚШнинг Мичиган Университети психологлари бошлиқларнинг қўл остидаги ходимларга бақириш сабабларини аниқлади, дея хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Психологлар раҳбарларнинг қўл остидаги ходимларга заҳрини сочишини “одоб-ахлоқни лицензиялаш” деб аташди. Бу индивиднинг илгарилари сўзсиз бўйсунган баъзи бир ахлоқ-одоб қонун-қоидаларини бузиш учун ўзига рухсат берганлиги билан кўзга ташланади. Бунинг асосий сабаби эгонинг (психологик маънода) ишдан чиқиши, ўз-ўзини (ҳис-туйғуларни, фикрларни, хулқ-атворни)  назорат қилолмаслик оқибатида келиб чиқади. Психологлар савдо, маориф, саноат ишлаб чиқариш ва соғлиқни сақлаш тизимларида меҳнат қилаётган раҳбарлар ва уларнинг қўл остидаги ходимларга  бўлган муносабатларини ўрганиш жараёнида раҳбар ходимига бақирмаслиги учун иш вақтида қисқа муддатли танаффус эълон қилиб, психологик юкни камайтиришни таклиф этишди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа