Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

АҚШда жаҳлдор куркалар почтачига ҳужум қилишди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 18.02.2016, 16:30

Американинг Хилсдейл шаҳрида почтачининг хат ортилган автомобилини  ёввойи куркалар тўдаси ўраб олди, дея хабар беради “Lenta.ru” нашри.

Почта бўлимининг бошлиғи қўл остидаги ходимларидан бирининг ғазабланган куркалар тўдаси унинг машинасини ўраб олганлиги тўғрисидаги қўнғироғидан кейин полицияга мурожаат қилишга мажбур бўлди. Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот ходимлари куркаларни ҳайдаб юборди. XIX асрнинг ўрталарига келиб, Нью-Жерси штати ҳудудида ов қилиш натижасида ёввойи куркалар йўқолиб кетган эди. Маҳаллий биологлар томонидан 1977 йилда ўрмонга 22 та курка қўйиб юборилган, 2014 йилга келиб, бу куркаларнинг сони 23 мингтага етган. АҚШда ёввойи куркаларнинг илгари ҳам одамларга ҳужум қилгани қайд этилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа