Долзарб мавзулар Абитуриент

Банан ва кокос ҳақидаги бошқотирма интернетда кенг муҳокама қилинмоқда

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 18.02.2016, 17:03

Интернет фойдаланувчилари олма, банан, ва кокос ҳақидаги бошқотирманинг жавобини тополмай ҳалак бўлишмоқда, деб ёзади “Lenta.ru”.

 Мазкур бошқотирмани канадалик Лиза Уолке Facebook ижтимоий тармоғига жойлагандан сўнг, бошқа фойдаланувчилар ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. 

Ўтган ҳафта ичида дунёнинг турли мамлакатларида истиқомат қилувчи минглаб интернет фойдаланувчилари ушбу бошқотирмани ўз саҳифаларида чоп этиб, дўстларидан унинг жавобини сўраган. 

Бошқотирмада бор-йўғи учта мева иштирок этган. Мевалар қўшиш ва айириш амаллари орқали мисолларда иштирок этган.  Учинчи босқичда мисол қийинлашади. Банан бу босқичда биттага камаяди, кокос эса яримта қолади.   Натижада эса турли фойдаланувчиларда турлича жавоблар чиқмоқда. Кимдадир 14, яна бировда 15, айримларда эса 16. 

Айримларнинг фикрича, расм умумий матн ичидан қирқиб олинган ва шунинг учун ҳам жавобни топиш мумкин эмас. 

Канадалик аёлнинг мазкур пости 160 минг мартадан кўпроқ бўлишилган, 2,3 миллион марта эса унга изоҳ қолдиришган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии