Долзарб мавзулар Абитуриент

Лондонда қочоқлар оиласига миллион фунт стерлингдан қиммат турувчи уй ажратилди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 18.02.2016, 17:08

Лондон Камден кенгаши ижтимоий ёрдам пули ҳисобига яшовчи қочоқлар оиласини нархи 1,3 миллион фунтдан ошиқ (1,9 миллион доллар) турувчи уйга жойлаштирди. Қочоқлар оиласи бунгача Вест-Хэмпстад туманида жойлашган олтита ётоқхонали данғиллама уйда яшаган, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. Саид Халиф Буюк Британияга 2008 йилда кўчиб келганида, Ковентри шаҳрида яшаган. 

У кейинчалик пойтахтга кўчишни истаганлиги учун уни оиласи билан Вест-Хэмпстеднинг обрўли туманларидан биридаги актриса Эмма Томпсоннинг уйи ёнидаги нархи икки миллион фунт стерлинг турувчи уйга жойлаштиришади. Шундан кейин ёрдам пули маълум миқдорга камайтирилгани сабабли Камден бу оилага Килберн туманидан уй ажратган. Саид Халиф Буюк Британияга кўчиб келгандан бери фақат ижтимоий ёрдам пули билан саккизта боласини боқмоқда, иккита боласининг соғлигида муаммо борлиги сабабли унга ижтимоий ёрдам сифатида уй ажратилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии