Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Тошкентнинг Кичик ҳалқа йўлида Nexia ва Cobalt тўқнашиб кетди(Фото)

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 18.02.2016, 18:53

Facebook ижтимоий тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзоларидан бири Тошкент шаҳри Кичик ҳалқа йўлида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида фотохабар қолдирди.

Суратларда ЙТҲда иштирок этган автомобиллардан бири Nexia`нинг  жиддий зарарлангани акс этган. Изоҳлардан бирида гувоҳларнинг ёзишича, бундай ҳолда унинг ҳайдовчиси тирик қолиши даргумон.

 

Йўл-транспорт ҳодисаси Cobalt`нинг катта тезликда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида содир бўлгани тахмин қилинмоқда.  Интернет фойдаланувчиларининг айтишича, ЙТҲ содир бўлган йўл нотекис, шунинг учун ҳам бу ерда катта тезликда юриб бўлмайди. Йўл-транспорт ҳодисасини келтириб чиқарган омиллардан бири ҳам йўлнинг нотекислиги бўлгани айтилмоқда.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа