Долзарб мавзулар Абитуриент

Шаҳзода Матчонованинг орзуси ушалди

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 18.02.2016, 22:10

Бу ҳақда Шаҳзода ўзининг Facebook’даги саҳифасида ёзиб қолдирди.

“Роппа-роса икки йил аввал мен илк бор Берлинга келдим. Ўша пайтларда бутун шаҳар бўйлаб бўлғуси “Берлинале” фестивалининг реклама баннерлари илинганди, уларга қараб, мен кун келиб ушбу фестивалга иштирокчи сифатида келишни орзу қилгандим. Мана энди шу ердаман! Ҳа, бизнинг “Сув париси учун уй” фильмимиз танловга кирмади, номинация ҳам олмади, у кинопрокатчи-дистрибюторлар учун намойиш этилди. Аммо намойиш мазкур фестиваль доирасида бўлиб ўтди. Бу билан айтмоқчи бўлганим доим яхшиликка ишонинг! Орзуларга ишонинг! Улар рўёбга чиқиш хусусиятига эга! Бу текширилган ва исботланган ҳақиқат. Икки йил олдин қилган ниятим амалга ошди. Барча орзуларингиз амалга ошсин! Мен фильм тақдимотидаман. Дарвоқе, ўзбек либоси барча европаликларнинг кўзларини қамаштирди, ҳатто бироз ҳижолат ҳам бўлдим!”

Бир неча кун аввал актриса “Инстаграм”даги саҳифасига режиссёр Ёлқин Тўйчиев билан тушган суратини жойлаганига қараганда, фестивалда улар биргаликда иштирок этишган. Нима ҳам дердик, биз ҳам “Даракчи” таҳририяти номидан ўзбек киноижодкорларига мана шундай нуфузли фестивалларда нафақат иштирокчи бўлишларини, балки ғалаба қозонишларини тилаб қоламиз!

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии