Долзарб мавзулар Абитуриент

Тошкент шаҳридаги йўналиш таксиларида қайтим ўрнига гугурт берилаётгани маълум бўлди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 19.02.2016, 11:05

Сўнгги вақтларда айрим дўконларда 100 ёки 200 сўмлик қайтимлар ўрнига бирор нарса-буюм - гугурт, сақич бериш ҳоллари одатга айланди, десак муболаға бўлмайди. Ушбу одат энди йўналиш таксилари (маршрутка)га ҳам кўчди, деб ёзади “Uz24.uz” Facebook`даги “Потребитель.уз” гуруҳи аъзоларидан бири қолдирган изоҳга асосланиб.

Жуда ҳайратдаман! “Дўконлардаги фишка” - қайтим ўрнига гурурт бериш энди маршруткаларда ҳам”, - дейди истеъмолчи.

Гуруҳнинг бошқа иштирокчилари томонидан ушбу мавзу юзасидан турли изоҳлар қолдирилди. Улардан бири бошидан ўтганларини ҳам эслади: “Аввал нон 400 ёки 450 сўм эди. Нонни доим бир дўкондан олардим. Қайтимига гугурт беришарди. Гугуртлар машинамда йиғилиб кетди. Қутилар маълум миқдорда тўплангач, мен уларни яна нонга алмашдим. Бахтимга сотувчи ҳам бу ишимни тушунганди”.

Иштирокчилардан бири “балки гугуртларга нон сотиб олишни ёки йўлкира ҳақини тўлашни бошлармиз”, дея киноя ҳам қилган. Бошқа бири эса у учун 100 сўм пулнинг ўзи маъқуллигини айтган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии