Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Лоқайд пиёда жиддий ЙТҲни келтириб чиқарди (видео)

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 19.02.2016, 11:50

Қулоғига қулоқчин тақиб, бамайлихотир мусиқа тинглаб кетаётган лоқайд пиёда қиз жиддий йўл-транспорт ҳодисасини келтириб чиқарди.

Бу ҳолат Facebook ижтимоий тармоғидаги “Водители Ташкента”  гуруҳига жойланган видеороликда акс этган.  Унда автомобиллар учун светофорнинг яшил чироғи ёниб тургани, йўлни кесиб ўтаётган пиёда яъни қулоғига қулоқчин тақиб олган қиз эса бунга эътибор бермай, йўлдан ўтаётганида катта тезликда келаётган “Дамас” уни уриб юбормаслик учун рульни олиб қочиб, светофорни уриб тушириб, сўнг ўзи ҳам ағдарилиб кетгани ифодаланган. 

Қуйида видеороликни томоша қилишингиз мумкин

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа