Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Сурия курдлари Туркияни Россия билан бўладиган “катта уруш” билан қўрқитди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:

Россия Сурия курдларига агар Туркия уларга қарши ҳужум уюштирадиган бўлса, ҳимоя қилишга ваъда берди. Агар Анқара шу тарзда давом этадиган бўлса, “катта уруш” бошланиб кетиши мумкин, дея хабар берди “Lenta.ru” нашри.

“Россия ҳужумга қарши жавоб бермоқчи, аммо у нафақат курдларни, балки бутун бошли Сурия ҳудудини ҳимоя қилган бўлади. Россиянинг ҳаво-космик кучлари Суриянинг Туркия билан чегарадош бўлган Алеппо вилоятидаги курд кўнгилли аскарларига ҳам ёрдам бермоқда. Агар Туркия қарши ҳаракат қилмаганда вазият бир мунча бошқача тус олган бўларди”, — деди Сурия Курдистонининг Москвадаги ваколатхонаси раҳбари Роди Осман. 

Ўз навбатида Сурия оппозициясининг Москвадаги вакили Қадри Жамил Россия суриялик курдларга ҳаво орқали жанговор қуроллар етказиб бераётганини, Сурия армияси эса Россияда тақиқланган “Ислом Давлати” гуруҳига қарши кураш олиб бораётганини, курд кўнгилли аскарлари эса уларга мос ҳаракат қилаётгани ҳақида гапирди.

2015 йилнинг 30 сентябридан бери Россия авиацияси Сурия президентининг илтимоси билан мамлакат ҳудудидаги антитеррорчилик операциясида иштирок этмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии