Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Ўзбекистон футзал бўйича Осиё чемпионати финалига чиқди

Бўлимлар: Футбол
Теглар:

Осиё чемпионатининг ярим финалидан ўрин олган Ўзбекистон ва Таиланд ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Championat.asia” нашри хабар бермоқда.

Учрашув соат 16:00да бошланди. Биринчи бўлимда томонлар гол ура олишмади. Иккинчи бўлим бошида Дилшод Раҳматов бурчакдан гол уриб қўйди - 1:0. Кейинги дақиқада Жетсада Чудеч ҳимоядаги хатодан сўнг гол урди - 1:1. 

Ўйиннинг асосий вақтида дуранг қайд этилди ва қўшимча таймлар белгиланди. Қўшимча тайм бошида Апиват Чаемчареон гол уриб таиландликларни олдинга олиб чиқди - 1:2. 48-дақиқада Артур Юнусов гол уриб ҳисобни тенглаштирди - 2:2. 

Қўшимча бўлимларда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида Фахриддинов, Ирсалиев ва Свиридов гол уришди. Таиланд сафида Супхавут гол урди. Клим Тюгаев эса рақиб зарбасини қайтарди - 3:1. 

Ўзбекистон - финалда! 

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии