Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Жонни Депп кинони тарк этади

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 20.02.2016, 19:38

Голливуднинг таниқли актёри Жонни Депп киноларда вақтинчалик кўринмай қолишини маълум қилди, деб ёзади “Вести” нашри.

“Кариб денгизи қароқчилари” фильми юлдузи бир муддат ўзини мусиқага бағишлайди. У ўзининг эски қадрдонлари Элис Купер ва Жо Пэрри билан The Hollywood Vampires рок-гуруҳини тузди.

Деппнинг сўзларига кўра, у дўстлари билан альбом ёзиб, дунё бўйлаб гастроль сафарларига отланишни режалаштирмоқда. Мазкур саёҳат қанча вақт давом этиши маълум эмас, бироқ The Hollywood Vampires гуруҳи яқин кунлар ичида Висконсин, Нью-Йорк ва Лиссабон шаҳарларида гастрол концерт ўтказиши белгиланган.

Жонни Депп иштирокидаги гуруҳ 2015 йилда тузилган. Улар илк маротаба ўтган йили “Грэмми” мукофотининг тақдирлаш маросимида чиқиш қилган эди. Ўшанда гуруҳ аъзолари Motorhead гуруҳининг саратондан вафот этган асосчиси Лемми Килмистер хотирасига бағишлаб, гуруҳнинг "Ace Of Spades" қўшиғини ижро этган эди.

 

 

 

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа