Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Берлинале кинофестивалида қочоқлар ҳақидаги фильм ғолиб бўлди

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:

Берлин халқаро кинофестивали— “Олтин айиқ”нинг бош совринига италиялик режиссёр Жанфранко Рози томонидан суратга олинган  ва африкалик қочоқларнинг Европага кириб олишга уринишлари ҳақида ҳикоя қилувчи ҳужжатли фильм “Денгиздаги олов” сазовор бўлди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.  

 Энг яхши режиссура учун “Кумуш айиқ”ни “Келажак” фильми режиссёри Миа Хансен-Лов олди.

 “Энг яхши актёр” номинациясида тунислик Мажид Мастур ғолиб бўлди. У режиссёр Муҳаммад Бен Аттийнинг “Хеди” фильмида суратга тушган. Мазкур картина эса “йилнинг энг яхши дебюти” деб топилди.

Энг яхши аёл роли ижрочиси номинациясидаТомас Винтербергнинг “Коммуна” картинасида суратга тушган даниялик Трина Дюрхольм ғолиб бўлди.

 Энг яхши сценарий учун “Кумуш айиқ”ни режиссёр Томаш Василевскийнинг “Севги қўшма штатлари” картинаси олди.

Ҳакамлар ҳайътининг гран-приси босниялик режиссёр Данис Тановичнинг “Сараеводаги ўлим” фильмига топширилди.

Альфред Бауэрнинг кинематографидаги янги жаҳаларни кашф этганлик учун мукофотининг филиппинлик режиссёр Лав Диас қўлга киритди.

 

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии