Долзарб мавзулар Абитуриент

Мавлуда Асалхўжаеванинг концертида барча Манзурани қутлади (Видео)

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 21.02.2016, 23:57

Бугун Инстаграмнинг барча аъзолари оғзида бир мавзу "дув-дув" гап бўлди.

Ҳамманинг саҳифасида бир гап: “Манзура таваллуд айём билан!”

Бироқ “Истиқлол” санъат саройида 21 февраль куни бўлиб ўтган ҳодиса Манзуранинг ҳаётида унутилмас онлардан бири бўлиб қолиши аниқ. Сабаби уни “қайнон ва овсинлари” билан биргаликда ташриф буюрган қарийб тўрт минг томошабин баралла овозда қутлашди.

19-21 ферваль кунлари Саройда Мавлуда ва Гули Асалхўжаеваларнинг концерт дастури тақдим этилаётгани ҳақида аввал хабар бергандик. Ана шу концерт дастури доирасида Мавлуда Асалхўжаева ҳамда Манзура ижросида дуэт тарона куйланди ҳамда My5 телеканали орқали намойиш этилаётган “Қайнона ва келин” телесериали қаҳрамонлари ижросида саҳна кўриниши намойиш этилди.

Ушбу саҳна кўриниши ниҳоясига етгач эса саҳнага мазкур сериал лойиҳаси продюссери Равшан Ҳакимов чиқиб, бугун Манзуранинг таваллуд куни эканлигини эълон қилди.

Хуллас “Юз марта гапиргандан бир бора кўрган афзал” деган нақлга амал қилган ҳолда мазкур ҳодисани ҳукмингизга ҳавола этишга қарор қилдик. Видео Darakchi.uz мобил мухбири Эркин Гаипов томонидан суратга олинган.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии