Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Сноуден АҚШга қайтиш шартларини айтди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:

Айни дамда Россияда яшаётган АҚШ миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден Америкага қайтишга тайёрлигини маълум қилди.

АҚШга қайтиш учун Сноуден шарт қўйди, яъни мамлакатдан у ерда адолатли суд ташкил этилишини талаб этди, бу ҳақда The Associated Press агентлиги хабар беради.

«Мен ҳукуматга агар менга адолатли судни таъминлаб беришса ҳамда суд якунларига кўра суд маслаҳатчилари қарор қабул қилишсагина қайтишимни айтдим», — дейди у Нью-Гэмпшир штатида Skype орқали ташкил этилган форумда.

Сноуден судда унинг ҳимоя томонига махфий маълумотларни ошкор қилинишига рухсат беришларини талаб қилишини қўшимча қилди.

2013 йилда АҚШ МРБ ҳамда МХА собиқ ходими Эдвард Сноуден Америка махсус хизматларининг оддий фуқаролар ҳамда бир қатор Европа мамлакатлари, хусусан, Германия, Испания ва Франция ортидан жосуслик қилгани ҳақидаги жанжалли материалларини ошкор қилганди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии