Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Бетакрор маффин! Малина мураббоси билан

Бўлимлар: СУҒДИЁНА
Теглар:
Добавлено: 22.02.2016, 15:05

Зарур масаллиқлар: 200 граммдан ун ва сариёғ, 8 ош қошиқ шакар, 2 дона тухум, 12 чой қошиқ малина мураббоси, 2 чой қошиқдан ванилинли шакар ва хамирюмшатгич (разрыхлитель), қанд упаси, қора шоколад. 

Тайёрланиши:

1. Юмшатилган сариёғни шакар билан озгина кўпиртириб, ванилинли шакар, тухум қўшинг-да, яхшилаб аралаштиринг. Сўнгра ун ва хамирюмшатгич солиб, юмшоқ хамир қоринг. 

2. Хамирни каттароқ ва кичикроқ икки бўлакка ажратинг. Кейин ҳар бир зувала хамирдан 12 бўлак ажратиб олинг. 

3. Каттароқ бўлакларни махсус пишириқ қоғозига солиб, бироз текисланг. Устидан 1 чой қошиқдан малина мураббоси солинг-да, иккинчи бўлак хамирни жойлаштиринг. 

4. 180 даражада қиздирлиган газ печига 20-25 дақиқага қўйинг. Пишишига 5 дақиқа қолганда юзига қанд упаси сепиб, эритилган шоколад билан безак беринг. 

Тайёрланиш вақти: 45 дақиқа. 
4 кишилик

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа