Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Бюджет ташкилотлари ходимлари ойлик маошлари ҳақидаги маълумотларни СМС орқали билишлари мумкин

Бўлимлар: Жамият
Теглар:

2016 йилнинг февраль ойидан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бюджет ташкилотлари ходимлари учун янги хизмат турини жорий қилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Эндиликда бюджет ташкилотларида ишловчи фуқаролар ўз ойлик маошлари ҳақидаги маълумотларни СМС-хабарлар орқали олишлари мумкин.    

Бунинг учун уяли алоқа телефонидан 7878 қисқа рақамига zp*ССССССС*MM*YYYY кўринишидаги СМС-хабар жўнатиш талаб этилади.

ССССССС — бюджет ташкилоти ходимининг “UzASBO” дастурий мажмуасидаги коди. MM –йилнинг тартиб рақами,(01 дан 12 гача), YYYY– сўралаётган маълумотнинг йили.

Масалан, zp*9999999*01*2016 тарзидаги СМС маълумот 9999999 кодли ходим томонидан 2016 йилнинг январь ойи учун сўралаётганини англатади. Хизмат нархи ҳозирча маълум эмас.

Ходим ўз коди ва қабул қилинган маълумотнинг мазмунини ўзи фаолият юритадиган ташкилот ҳисобчисидан сўраши мумкин.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан бюджет ташкилотлари бухгалтерлик ҳисобини юритувчи “UzASBO” дастурий мажмуаси 2011 йилда фойдаланишга тапширилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 22 декабрда 2169-сон билан рўйхатга олинган “Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқнома” талабларига тўлиқ берувчи ва республикамизда Wеб-технологияга асосланган ҳолда ишлаб чиқилган илк дастурий мажмуалардан биридир. Дастурдан фойдаланиш бепул бўлиб, ҳозирда дастурдан 26000 дан ортиқ ташкилотлар фойдаланиб келмоқда.

 

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии