Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Равшан Эрматов Тошкент давлат юридик университети талабалари билан инглиз тилида суҳбатлашди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 22.02.2016, 21:22

Тошкент давлат юридик университетида Ўзбекистон футбол федерациясининг халқаро тоифадаги ҳаками, ФИФА рефериси Равшан Эрматов билан “Биз ёшлар соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида учрашув ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Унда университет ректори Е.Каньязов қатнашди.

Инглиз тилида ўтказилган тадбирда Равшан Эрматов ўзининг ҳакамлик соҳасида муваффақиятга эришиши, халқаро миқёсда фаолият юритишида хорижий тилларни яхши билгани муҳим роль ўйнаганини қайд этди.

Тадбирда футболни ривожлантириш, маҳоратли футболчиларни тарбиялаш борасида ҳам фикр алмашилди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии